20:22 / 24.10.2020
2 096

Божхоначилар 150 миллион сўмлик тропикамиднинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Божхоначилар 150 миллион сўмлик тропикамиднинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Қ.Б. бошқарувидаги “Kia Bongo 3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автоуловнинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 150 миллион сўмлик, жами 1000 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар 150 миллион сўмлик тропикамиднинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди