09:49 / 25.10.2020
5 356

Бахтли турмуш қуриш учун идеал ёш маълум қилинди

Бахтли турмуш қуриш учун идеал ёш маълум қилинди
Фото: Pixabay
Америкалик социологлар қайси ёшда оила қуриш энг яхши эканлигини маълум қилди. Ушбу даврда оила қурган одамларда бошқаларга қараганда камроқ ажрашиш ҳолатлари кузатилади, деб хабар беради Marriage.

Мутахассисларнинг ҳисоблашича, оила қуриш учун энг оптимал ёш — бу 28-32 ёш оралиғи.

«Умрнинг ушбу босқичида нимани қидираётганингиз бўйича тажрибага эга бўласиз, шунингдек, сизда оиладаги кунлик юмушларни бажаришга энергиянгиз ҳам етади. Ўз соҳангизда профессионалга айланиб улгурасиз, бу эса молиявий жиҳатдан қайғурмасликни таъминлайди», — дейди социологлар.

Агарда жуфтлик эрта турмуш қурса, уларга ёшларга хос максимализм ва ҳаётий тажрибанинг йўқлиги халақит бериши мумкин. Кейинроқ оила қурилса, турли одатлар ва ўзини қурбон қилишга ёки муросага келишга тайёр эмаслик оиланинг сифати ва давомийлигига таъсир кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бахтли турмуш қуриш учун идеал ёш маълум қилинди