Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди

2 дақиқа ўқиш2.2K
Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди
Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш ва маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш бўйича Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бошчилигида солиқ органлари ходимлари томонидан солиқ ҳамкор тизими орқали келиб тушган мурожаатлар асосида сайёр солиқ текширувлари ўтказилмоқда.

Жумладан, ҳудудлар бўйича 16 та бозор ҳамда мавжуд чакана савдо шохобчаларига давлат солиқ инспекцияларидан масъул ходимлар бириктирилди. Жойларда аниқланган нархларнинг асоссиз оширилиши ҳолатлари ҳақида зудлик билан вилоят солиқ бошқармасига ахборот берилиб, уларнинг ҳар бири бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар вилоят аҳолисини асосий 9 турдаги маҳсулотлар, яъни гўшт, тухум, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун, ўсимлик ёғи ва шакар билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш белгилаб олинган вазифаларни изчил амалга ошириш аҳолининг осуда, тўкин турмуш кечиришига хизмат қилмоқда.
Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди
Олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, айрим савдо мажмуаларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан нарх-навони доимий назорат қилиш мақсадида навбатдаги ўрганиш тадбири Қибрай туманидаги “PAFIQA NRF” корхонасида ўтказилди. Аниқланишича, давлат нархи 5800 сўм этиб белгиланган шакар маҳсулоти мазкур савдо мажмуасида 6 400 сўм миқдорида сотилган.
Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди
Шунингдек, истеъмолчиларга харидлари учун назорат касса машинасидан харид чеки берилмаганлиги ҳолатлари ҳам аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан қўйилган хато ва камчиликларни инобатга олган ҳолда тезкорлик билан корхона раҳбарига нарх-навонинг сунъий оширганлиги учун огоҳлантириш берилиб, истеъмолчиларга назорат касса машинасидан харид чеки берилмаганлиги яъни солиққа оид ҳуқуқбузарликка йўл қўйгани учун жавобгарлик чораси сифатида корхонага нисбатан 5 млн. сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилди.

Таъкидлаш керакки, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бўйича жами 158 та назорат тадбирлари ўтказилиб, чора кўриш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ҳуқуқбузарлардан 529,2 млн.сўмлик товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда олиб қўйилди.
Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди
Жумладан:
54 ҳолатда 87,2 млн. сўмлик картошка;
12 ҳолатда 7,9 млн.сўмлик пиёз;
21 ҳолатда 11,7 млн.сўмлик ўсимлик ёғи;
40 ҳолатда 116,6 млн.сўмлик бошқа турдаги товарлар олинди.

Мазкур профилактик тадбирлар вилоят бўйича давом этмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?