14:47 / 31.10.2020
2 988

Никоҳ учун мажбуран ўғирланган 24 ёшли қиз ИИБга мурожаат қилди

Никоҳ учун мажбуран ўғирланган 24 ёшли қиз ИИБга мурожаат қилди
Қорақалпоғистон Республикасида 2020 йилнинг 13 октябрь куни соат 20:00 да 30 ёшли Д.Е., танишлари 29 ёшли Р.Ж. ва 30 ёшли П.Б.лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 24 ёшли Г.С.(аёл)ни унинг эркига хилоф равишда ўғирлашади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса Қонликўл тумани Маденият МФЙ Сари-олтин кўчаси чорраҳасида Г.С. (аёл) уйига қайтаётган вақтда содир бўлган. Унга куч ишлатиб, Д.Е.нинг номида бўлган П.Б. бошқариб юрган «Nexia-2» русумли автомашинасига мажбуран миндириб, уни Қонликўл тумани Бўстон ОФЙда жойлашган уйига олиб боришади ва Г.С.ни Д.Е. билан никоҳда бўлишга ундашади.

Ҳолат юзасидан Г.С. туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи ходимлари чиқиб кўздан кечириш ва бошқа терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказишган. Д.Е.нинг номида бўлган «Nexia-2» русумли автомашина далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қанликўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Никоҳ учун мажбуран ўғирланган 24 ёшли қиз ИИБга мурожаат қилди