07:35 / 03.11.2020
2 918

Абдураҳмон Мешаян: "Ҳидоят муборак жигарим!"

Абдураҳмон Мешаян: "Ҳидоят муборак жигарим!"
Ёнимдаги йигитча – опамнинг ўғли Артём! Отаси – рус, онаси – армани. Илк бор жума намозига келиши.
Аллоҳга иймон келтирганидан сўнг бирга масжидга кирдик. Бугун қулоқларим эшитган энг гўзал калом – унинг шаҳодат калимасини айтиши бўлди.

Яқиндагина келинойимга: “Фарзандларингизнинг иккаласиям қиз, биттаси бўлсаям ўғил бола бўлса, масжидга етаклаб борардим” деб армон қилгандим. Аллоҳ бошқа тарафдан орзумни амалга оширди Ўзига беҳисоб шукр!

Мусулмон бўлганимга ўн тўрт йилдан ошганда энг бахтли хам ғамгин кунларимдан бири бу.
Мен ўн олти ёшда жияним ўн уч ёшда Аллоҳни танишга уринишни бошлади. Аллоҳ қалбини Исломга янада кўпроқ хайрихоҳ қилсин!

Амийн!

Гўдаклигида чўқинтирилганлиги ҳам, бўйнига хоч осганлари ҳам фойда бермади, боланинг қалби Муҳаммад Алайҳиссаломга уммат бўлишини истади.

Исломга қизиқишига синфдоши Одил деган йигитча сабабчи бўлибди. Миннатдорчилик юзасидан уни жойнамозу мушк-анбарларга, китобларга кўмиб ташлайман энди!

Мўъжизага гувоҳ бўлиб турибман, ўн дақиқа аввал масжид эшигидан насроний бўлиб кирган болакай масжид эшигидан мусулмон бўлиб чиқяпти ИншаАллоҳ!

Негадир хурсандчилигимдан кўра қўрқувим кўпроқ, ниятим ҳеч қачон йўлдан озмасин!

Абдураҳмон Мешаян

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдураҳмон Мешаян: "Ҳидоят муборак жигарим!"