22:41 / 03.11.2020
1 972

Қўқонда отадан қарийб 23 млн сўм алимент ундирилди

Қўқонда отадан қарийб 23 млн сўм алимент ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 07.12.2016 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Джўраевдан ундирувчи М.Джўраева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун даромадининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро иши бўйича қарздор Ў.Джўраев ўз фарзандлари учун алимент пулини охирги марта 2017 йил июль ойида берган бўлиб, шундан сўнг у Тошкент шаҳрига ишлаш учун кетиб қайтиб келмаган. Гарчанд Бюро шаҳар бўлими қидирув гуруҳи ходимларида унинг уйга тез-тез келиб туриши ҳақида маълумотлар мавжуд бўлсада уни ушлаш имконияти бўлмаган.

Орадан 34 ой ўтгач Ў.Джўраев Россия давлатига ишлаш мақсадида хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштираётган вақтида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланганлигини билгач ўз ихтиёри билан Бюронинг Қўқон шаҳар бўлимига ҳисобланган 22 млн. 610 минг сўм алимент пулларини нақд шаклда келтириб давлат ижрочисига топширди.

Бироқ, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддасига асосан чеклов олиб ташланмаслиги ва фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар алимент пулини тўлаган тақдирда қонунда белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкинлиги тушунтирилди. Қарздор ота тез орада икки нафар фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар алимент пулини ҳам қўшимча тўлаб беришини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда отадан қарийб 23 млн сўм алимент ундирилди