08:00 / 08.11.2020
1 849

Фарзандини 120 млн сўмга «пуллаётган» аёл ушланди

Фарзандини 120 млн сўмга «пуллаётган» аёл ушланди
2020 йилнинг 28 октябрь куни Хоразм вилоят ИИБ ва ДХХ Хива шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 22 ёшли С.М. моддий даромад орттириш мақсадида, ўзининг 2020 йилнинг 2 июнь куни туғилган вояга етмаган 4 ойлик қиз фарзанди З.М.ни тадбирга жалб қилинган фуқаролар И.Х. ва Н.Р.га 120 млн. сўм эвазига сотишга келишиб, келишилган пулнинг 5.000 АҚШ долларини олиб, қизи З.М.ни сотган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича С.М. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок қилишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандини 120 млн сўмга «пуллаётган» аёл ушланди