14:33 / 26.11.2020
2 869

Жиззахда чуқурлиги 19 метр бўлган қудуққа тушиб кетган 69 ёшли аёл қутқариб олинди

Жиззахда чуқурлиги 19 метр бўлган қудуққа тушиб кетган 69 ёшли аёл қутқариб олинди
Жиззах вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси қутқарувчилари эҳтиётсизлик туфайли қудуққа тушиб кетган кекса аёлни қутқариб қолди, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 24 ноябрь куни эрталаб соат 07:30 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани «Лалмикор» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 69 ёшли фуқаро уй қудуғидан сув олиб чиқмоқчи бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида қудуқ ичига тушиб кетган.

Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан катта лейтенант Баҳодир Норбобоев бошчилигидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси қутқарув гуруҳи етиб борган.

Қудуқнинг чуқурлиги 19 метрни ташкил этади. Қутқарувчи Шодиёр Ҳайдаров махсус арқон ёрдамида қудуққа тушиб, кекса аёлни хавфсиз олиб чиққан. У дарҳол касалхонага юборилган.

Қайд этилишича, жабрланувчи жиддий жароҳатлар олмаган. Шифокорлар унинг ҳолатини ижобий деб баҳоламоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда чуқурлиги 19 метр бўлган қудуққа тушиб кетган 69 ёшли аёл қутқариб олинди