1 227
Қўқонда 300 долларини сўмга алиштириб беришини айтиб, ўсмирни алдаб кетган шахслардан бири қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида номаълум шахслар 17 ёшли фуқародан 300 АҚШ долларини сўмга алиштириб беришини айтиб, пулни бир қисмини бериб қолган қисмини бермай қочиб кетди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 19 ноябрь куни соат 11:30 да, номаълум шахслар Қўқон шаҳар Фурқат кўчасида фуқаро 17 ёшли Жалолиддин Ш.га 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини сўмга алмаштириб беришини айтган. Улар Жалолиддинга 150 минг сўм пулларни бериб, ундан 300 АҚШ долларини олган. Қолган пулларни автомашинадан олиб беришини айтиб, қора рангли Spark автомашинага чиқиб қочиб кетган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни фуқаро 22 ёшли Шавкатжон М. ва терговга қадар текширув жараёнида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган Ислом ва Элёр исмли шахслар билан олдиндан тил бириктириб содир этганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Шавкатжон М. ҳамда бошқа номаълум шахсларга нисбатан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, Шавкатжон М. гумон қилинувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича Шавкатжон М.нинг жиноий шерикларини шахсини аниқлаш мақсадида, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Бухорода ўғрилик қилишига халал берган 13 ёшли қизни болға билан уриб ўлдиришга уринган аёл қўлга олинди

Қашқадарёлик фуқаро отасидан қолган ов милтиғини туман ИИБга топширди

Тадбиркордан 60 минг АҚШ доллари миқдорида «откат» талаб қилган шахс ушланди

Микробиолог қўл бериб кўришишдан батамом воз кечишни таклиф қилди

Ўзбекистонда 350 мингдан зиёд аёл узоқ муддатга хорижга кетган

Олимлар холестеринни камайтирувчи дори коронавирусни даволашда наф беришини аниқлади