Фото: Pixabay
Иммунитетни мустаҳкамлаш учун С ва D витаминлари ҳамда рух энг самарали моддалар ҳисобланади. Бу ҳақда Флорида университетининг парҳезшунослик ва овқатланиш кафедраси доценти Кристина Паласиос маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, С витамини инфекцияларга қарши курашда ёрдам берувчи лейкоцитлар учун муҳим ҳисобланади. Организмни вируслардан ҳимоялаш масаласи долзарб турадиган қиш вақтида С витаминига бой маҳсулотлар, жумладан апелсинлар, грейпфрутлар, қулупнай, помидор ва клюква истеъмол қилиш керак.
Кам миқдордаги D витамини катталар ва болаларда нафас йўли касалликлари ривожланиши хавфи ошиши билан боғланган. Шу сабабли мутахассис ушбу витаминга эга қўшимчаларни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилишни тавсия қилган.
Иммун тизимининг фаолиятига таъсир кўрсатувчи ҳужайралар нормал ривожланиши ва фаолият юритиши учун рух муҳим аҳамиятга эга. Мутахассиснинг таъкидлашича, организмда рухнинг юқори миқдорда бўлиши вируслар кўпайишига тўсқинлик қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Коронавирусдан ҳимоя қилувчи 9 маҳсулот

Шифокор иммунитетни коронавирусга қарши тайёрлаш йўлларини айтди

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиши D витамини етишмаслиги билан боғланган бўлиши мумкин

Коронавирус инфекцияси авж олишининг оғир белгиларини ўтказиб юбормасликнинг йўли маълум қилинди

Кардиолог коронавирусдан кейин тикланишда зарур бўладиган витаминларни айтди

Шифокорлар K витамини билан коронавирус ўртасидаги боғлиқликни топишди