
Бу ҳақда ушбу мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири маълумотига таяниб Спутник хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистондан жўнатилган томат меваларини жигарранг тиришиқи вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV) бўйича текширмоқда.
Бундан олдин Россия Федерацияси ҳам Фарғонадан импорт қилинган помидор ва булғор қалампирида ToBRFV аниқланганлиги сабабли, ушбу маҳсулотларга вақтинчалик чекловлар жорий этганди. Айни пайтда "Ўздавкарантин" инспекцияси томонидан вазият ўрганилмоқда.
Мазкур вирусни инсон ҳаётига таъсири ҳақида ҳозирча ҳеч нарса аниқланмаган, аммо у иссиқхона хўжаликларида 30 фоиздан 70 фоизгача ҳосилни йўқотишга олиб келиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар