16:00 / 04.12.2020
7 186

Конституция ҳақида нима биламиз? Конституция- ҳуқуқий пойдеворимиз

Конституция ҳақида нима биламиз? Конституция- ҳуқуқий пойдеворимиз
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишларни тизимли ва узвий олиб бориш тақоза этмоқда.

Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотишга жиддий ёндошиш лозим.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларини доимий олиб бориш лозимдир.

Шунингдек, ёшларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, мактаб давридан уларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш энг муҳим масалалардан бири бўлиб турибди, фуқароларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш учун албатта биринчи навбатда Конституцияда белгиланган нормаларни билишдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида, шундай сатрлар мавжуд:
- Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади;
- Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

Демак, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат билан қарашни шакллантириш Конституцияда ҳам белгилаб қўйилган.
Мустақиллик қомуси - Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигига 28 йил тўлмоқда.

Хўш, “Конституция деганда нимани тушунамиз?”

Конституция – давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тайёрлаш, муҳокама этиш, қабул қилиш ва унинг амал қилиши йўлидаги 10 та ҳуқуқий қадам энг муҳим тарихий воқеалар сифатида санаб ўтиш мумкин.

Конституцияни яратиш йўлидаги биринчи ҳуқуқий қадам – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши,
иккинчи ҳуқуқий қадам – Президентлик институти таъсис этилиши ва янги давлат рамзларини тайёрлаш бўйича комиссия тузилиши билан боғлиқлиги,
учинчи ҳуқуқий қадам –“Мустақиллик декларацияси”нинг эълон қилиниши,
тўртинчи ҳуқуқий қадам – Конституциявий комиссиянинг ташкил этилиши,
бешинчи ҳуқуқий қадам – Биринчи Президентимизнинг Ҳиндистонга 1991 йилги ташрифи билан чамбарчас боғлиқлиги,
олтинчи ҳуқуқий қадам – Давлат мустақиллигининг эълон қилиниши,
еттинчи ҳуқуқий қадам – 1991 йил 29 декабрда Президент сайлови ва Давлат мустақиллиги тўғрисидаги референдумнинг ўтказилиши, саккизинчи ҳуқуқий қадам – биринчи Конституция лойиҳасининг илк бор матбуотда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилиниши,
тўққизинчи ҳуқуқий қадам – Конституция лойиҳасининг иккинчи марта матбуотда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилиниши,
ўнинчи ҳуқуқий қадам – Конституция лойиҳасининг қабул қилиниши бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Ана шундай машаққатли йўл натижасида шакллантирилган Конституциямиз қабул қилинган сана – 8 декабрни мана қаторасига 28 йил халқимиз муносиб байрам сифатида кутиб олади.

Айни дамларда, юртбошимиз ташабусси билан қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг натижасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси, юртимизда тинчлик ва адолат ҳукм сураётганининг натижасидир, бунда эса Конституциямиз ўрни беқиёсдир.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг
девонхона мудири
Б.Фармонов

Туман судининг судья ёрдамчиси
Ғ.Давронов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Конституция ҳақида нима биламиз? Конституция- ҳуқуқий пойдеворимиз