16:57 / 05.12.2020
1 346

600 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган товарлар тўхтатиб қолинди

600 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган товарлар тўхтатиб қолинди
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий давлатдан кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда “авто тарози” ёрдамида ўлчаб кўрилганда юк автомашинасидаги товарлар юк кузатув хужжатларида келтирилгандан ортиқча вазнда эканлиги маълум бўлди.

Божхона кўриги давомида эса юк кузатув хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 449 млн. сўмлик “Вазелин” товарлари ҳамда салкам 24 млн сўмлик, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 15600 дона ручкалар борлиги аниқланди.

Олот постида яна бир ҳолатда хорижий давлатдан кириб келган юк автомашинаси божхона кўригидан ўтказилди. Божхона кўриги давомида юк кузатув хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган қиймати 153 млн. сўмлик хўжаликда ишлатиладиган керамика товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)