Кейинги йилдан бошлаб пропискага «боғлаб қўйилган» хизматлар сони камаяди

Кейинги йилдан бошлаб пропискага «боғлаб қўйилган» хизматлар сони камаяди
«Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ҳамда юридик шахсларнинг почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъи назар:

- фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш (никоҳдан ўтиш, туғилганликни қайд этиш ва бошқа),
- никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш,
- хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш,
- тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтиш,
- транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш экстерриториал тамойил бўйича амалга оширилиши таклиф этилмоқда.

Ҳозирда ушбу хизматлар фуқароларнинг доимий яшаш жойларида кўрсатилмоқда.
Муҳокамада қатнашиш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз талаб этилади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар