Акмал Саидов: «Қуронбоев Россиядаги ўзбек ёшларини кўриб келганди, натижа нима бўлди?»

1 дақиқа ўқиш3.1K
Акмал Саидов: «Қуронбоев Россиядаги ўзбек ёшларини кўриб келганди, натижа нима бўлди?»
Фото: Тошкент ёшлар форуми
19 декабр куни Tashkent City анжуманлар залида «Тошкент ёшлар форуми – 2020» доирасида ёшлар миграцияси масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов ҳам чиқиш қилди. У ўз чиқишида пандемия иммиграция борасида бутун дунёда йирик муаммоларни пайдо қилгани ҳамда бу жараёнда кучсиз қатлам – муҳожирлар энг кўп азият чекаётгани ҳақида гапирди.

«Бу муаммоларни ҳеч бир давлат мустақил ҳал қилолмайди. Буни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам кўп бор таъкидлади. Ҳозир чет элга кетаётганларнинг аксарини ёшлар ташкил этади. Хўш, хориждаги ёшларимизнинг бу муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фикри қандай? Уларни ҳозир нималар қийнаяпти? Мигрант ёшларимиз миграция муаммоларини ечиш учун нималарни таклиф қилади? Буни ёшлар иттифоқи ўрганиши керакми йўқми? Мана шундай муаммолар бўлганда хориждаги ёшларимизга қандай ёрдам кўрсатишимиз керак? Бу борада халқаро талаблар қандай? Буни ҳам ташкилот ўрганиши керак-ку.

Икки йил аввал Қаҳрамон Қуронбоев Россияга бориб, ўзбекистонлик мигрант ёшларни кўриб келганди. Хўш, кейин нима бўлди? Шу билан жим бўлиб кетишди. Бу каби масалалар тўхтаб қолмаслиги, тизимли ишлаши керак
», деди Акмал Саидов.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?