Бош прокурор Тошкент бозорларини айланди
1 дақиқа ўқиш2.3K

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи Дилшод Раҳимов бугун Тошкент шаҳрининг «Миробод», «Аския», «Чилонзор», «Фарҳод» ва «Эски жўва» деҳқон бозорларидаги аҳвол билан танишишди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур бозорларда, бошқа барча ҳудудлардаги каби Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилган. Жумладан, ўрганилган бешта бозордаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш учун жами 15 нафар прокуратура ва департамент органларининг ходимлари бириктирилган.
Ярмаркаларга Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Фарғона, Қашқадарё вилоятларининг 50 та фермер ва деҳқонлари ҳамда қарийб 100 нафар улгуржи савдо ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари бириктирилиб, уларга 350 та раста ажратилган.
Ушбу деҳқон бозорларида ҳафта бошидан буён 2 586 тн 30 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилган бўлиб, 267 тонна гўшт, 7 млн 600 минг донадан ортиқ тухум, 722 тонна картошка, 160 тонна шакар, 136 тонна гуруч аҳолига ҳамёнбоп нархда етказиб берилиши таъминланган.
Бундан ташқари, балиқ, консерва, салқин ва спиртли ичимликлар, сут маҳсулотлари, мевалар, шу жумладан, цитруслар ҳамда турли ширинликлар савдоси ҳам йўлга қўйилган.
Ички истеъмол бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминланиши ҳамда белгиланган вазифаларни тизимли равишда давом эттириш тўғрисида Бош прокурор томонидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилган.

- #Бош Прокурор
- #Тошкент Бозорлари
- #Деҳқон Бозорлари
- #Янги Йил
- #Арзонлаштирилган Ярмарка
- #Озиқ-Овқат Маҳсулотлари
- #Тошкент Шахри
- #Дехқон Бозорлар
- #Озиқ-Овқат
- #Нархлар Барқарорлиги
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…