15:45 / 27.12.2020
2 330

Тошкентда британча квартал бўлади

Тошкентда британча квартал бўлади
Тошкент шаҳрида 8 гектар майдонда 8 қаватли 1342 хонадондан иборат Greenwich – британча квартал қурилмоқда. Бу ҳақда куни кеча ОАВ ходимлари учун бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди.

Қайд этилишича, Greenwich – «ёпиқ ҳовли» концепциясига биноан лойиҳалаштирилган. Ҳудуд ободонлаштирилади ва алоҳида ҳимояланади. Яъни, бу ҳудудга бегона машиналар ва одамлар кира олишмайди.

Golden House компанияси маркетинг бўйича директори Исмоил Расуловнинг айтишича, мажмуа ҳудудида саккиз қаватли бизнес ва комфорт классдаги уйлар қурилади. Бизнес-классдаги хонадонлар эркин режали бўлса, комфорт классдаги уйлар тайёр таъмирланган ҳолда сотилади. Барча хонадонларда ошхоналар ва заллар деразалари қатнов йўлига, ётоқхоналар деразалари эса ҳовлига қарайди. Бу кварталдаги уйларнинг бошқа мажмуалардан фарқли томони – деразалари жуда катта (180 см), максимал ёруғликни таъминлашга қаратилган.

Йўл томонидаги биринчи қаватлар савдо бинолари учун, ҳовли томондагилар эса икки қаватли элита хонадонлар учун ажратилган.
Ер ости ва ер усти автотураргоҳлар 1200тагача автомобилларни сиғдира олади.

Уйлар орасида болалар ўйин майдончалари ва пухта ўйланган инфратузилмалари бўлган, британия услубидаги сайр ҳудудлари ва ландшафт дизайнли хиёбон бунёд этилади. Хиёбон ҳудудида фавворалар, шийпончалар, ўриндиқлар ва кўплаб кафелар бўлган кўкаламзорлаштирилган ва ободонлаштирилган майдон кўзда тутилган.

Хонадонлар майдони 47 м2дан 221 м2гача бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда британча квартал бўлади