16:16 / 04.01.2021
2 305

Андижонда ҳайдовчиларни видеога туширишда гумонланган шахс «самосуд» қилинди

Андижонда ҳайдовчиларни видеога туширишда гумонланган шахс «самосуд» қилинди
Фото: Видеодан кадр
Интернетда ҳайдовчиларнинг қоидабузарликларини видеога тушириб, ЙПХга юборишда гумон қилинган шахс ҳайдовчилар томонидан машина юкхонасига тиқиб қўйиб, жазолангани акс этган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати ушбу «самосуд» ҳолати юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 2020 йилнинг 22 декабрида Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида содир бўлган.

«2020 йилнинг 22 декабр куни соат 11:00ларда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Қ. Жалақудуқ тумани марказида жойлашган «Деҳқон бозори»га мевалар нарх-навосини билиш учун келиб, бозорни фотосуратга олаётган вақтида бир неча фуқаро Н.Қ.ни бошқа мақсадда суратга олаётганликда гумонлаб, жамоат жойида турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ХПБ ИИО ТП профилактика катта инспектори А.Юлдашев томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Жумладан, фуқаролар А.Д, М.Р, А.А, Ж.З, ва Қ.Д. жамоат жойида турли ҳақоратли сўзлар билан бақир-чақир қилишгани учун уларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги боис, тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун Жалақудуқ туман Маъмурий судига юборилган.

2020 йил 25 декабр куни маъмурий иш судда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган
», дейилади хабарда.

Интернетда тарқалган видеода самосуд иштирокчиларидан бири бу шахс аввалдан кузатиб келингани ва энди қўлга тушгани ҳақида айтади. Қоидабузарлар юкхонадаги шахсдан телефон кодини беришни талаб қилишган. У эса “органни чақиришни” сўраган. Бу илтимосга жавобан видеодаги овозлардан бири уни ёғочга боғлаб қўйишни таклиф қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ҳайдовчиларни видеога туширишда гумонланган шахс «самосуд» қилинди

Жамият янгиликлари