15:13 / 05.01.2021
3 175

Расмий баёнот: Метан «заправка»лар соат 15:00дан 05:00 гача ёпилади

Расмий баёнот: Метан «заправка»лар соат 15:00дан 05:00 гача ёпилади
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг соат 15.00 дан 05:00 гача ишлашини чекланиши ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунга келиб «Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг нефть ва газ конларида носозлик сабаб тўхтатилган барча 14 та газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилган ва иш режимида ишламоқда.

Юзага келган носозликларни бартараф этиш натижасида Муборак ГҚИЗда газ таъминоти тўлиқ тикланган. Бироқ, 4 январь куни етказиб берилмаган ҳажмлар тўлдирилмади, бу эса зарур газ босимини тиклашга тўсқинлик қилади.

Шунингдек, 4 ва 5 январь кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли газ истеъмолида ўсиш кузатилмоқда.

«Шу муносабат билан, республика аҳоли истеъмолчилари ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи «Иссиқлик электр станциялари» АЖ корхоналарини табиий газ билан барқарор таъминлаш биринчи даражали вазифадир.

Шунинг учун, бир қатор зарур вақтинчалик чоралар жорий этилмоқда. Улардан бири – автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг соат 15.00 дан 05:00 гача ишлашини чеклашдир. Ушбу вақтинчалик чора магистрал газ қувурларида барқарор газ босими таъминланиши йўлга қўйилгунга қадар жорий этилади.

Ушбу чекловлар бир қатор ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда жорий қилинади.

Мавжуд вазият билан боғлиқ равишда, 4 январь куни уй хўжаликларини электр энергияси ва газ билан таъминлашда вақтинча узилишлар бўлган алоҳида ҳолатлар юз берди. Барча ҳолатлар назорат остида ва зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда», дейилади вазирлик расмий баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расмий баёнот: Метан «заправка»лар соат 15:00дан 05:00 гача ёпилади