15:45 / 05.01.2021
3 833

Қарийб 4,5 млрд. сўм кредит қарздорлиги учун 13 та техника воситаси хатланди

Қарийб 4,5 млрд. сўм кредит қарздорлиги учун 13 та техника воситаси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими иш юритувига Асака туманлараро судининг 23.10.2020 йилдаги жавобгар “Агросервис Асака машина трактор парки” МЧЖ ҳисобидан даъвогар АТБ “Агробанк” фойдасига 4 млрд. 395 млн. 789 минг 529 сўм кредит асосий қарздорлик, 17 млн. 964 минг 311 сўм фоиз қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаровдаги қишлоқ хўжалик техникаларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Асака туман бўлими ходимлари томонидан 16.12.2020 йил куни қарздор жамиятга тегишли “Беларусь”, “New Holland”, “ТТZ 100 HC” русумли тракторлар, шунингдек, жами 13 та қишлоқ хўжалик техника воситалари рўйхатга олиниб, хатланди.

Қарздор жамият вакилларига келгусида кредит қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, хатланган техника воситалари электрон онлайн-аукцион савдоси орқали сотилиши юзасидан тушунтириш берилди.

МИБ Андижон вилояти бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарийб 4,5 млрд. сўм кредит қарздорлиги учун 13 та техника воситаси хатланди