Кардамонни нима сабабдан шамоллаш мавсумида рационга киритиш керак?

1 дақиқа ўқиш2.6K
Кардамонни нима сабабдан шамоллаш мавсумида рационга киритиш керак?
Фото: Harper’s Bazaar
Кардамон нафақат таомга ўзига хос таъм бериши билан, балки Шарқ мамлакатлари табобатида бир неча асрдан бери даволаш учун фойдаланиб келиниши билан ҳам машҳур. Парҳезшунослар ва мутахассислар томонидан энг фойдали зираворлардан бири деб таъриф бериладиган ушбу маҳсулотнинг хусусияти нималардан иборат экани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Кардамон таркибида вирус ва микробларга қарши таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлган лимонен, терпинеол, синеол ва армидон мавжуд. Ушбу моддалар иммунитетни мустаҳкамлайди, организмни вирус ва касаллик келтириб чиқарадиган бактериялардан ҳимоя қилади. Қолаверса, кардамон саратоннинг олдини олиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар ҳам йўқ эмас. Бошқа зираворлардан фарқли равишда, ушбу маҳсулот ошқозон шиллиқ қаватини зарарламайди.

Шу сабабдан ҳам Шарқ табобатида асрлар давомида ошқозон ва ичак тракти касалликларини даволашда ундан самарали фойдаланилган. Шунга қарамасдан, ошқозонида муаммо бўладиган кишиларга ўзбошимчалик қилмай, биринчи бўлиб шифокор кўригидан ўтиш ва кўрсатмаларга биноан чора-тадбирлар олиб бориш тавсия қилинади. Мазкур зиравор антиоксидант, А, C ва Э витаминларининг кони ҳисобланади.

Таркибидаги фаол бирикмалар организмдаги яллиғланиш жараёнларига таъсир қилади, эрта қаришни секинлаштиради, ажин тушишининг олдини олиб, терини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. Шунингдек, ёш кўринишга сабабчи бўладиган коллаген оқсили ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради.

Айниқса, озишни истаганлар учун самара беради, организмни ортиқча токсинлардан тозалайди. Очлик ҳиссини камайтириб, ортиқча овқатланиб юборишнинг олдини олади. Кардамонни исталган иссиқ, совуқ овқат ёки ширинликларга ҳам қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Бу орқали таомларнинг ҳам мазали, ҳам фойдали бўлишига эришиш мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?