23:10 / 09.01.2021
1 681

Ўзбекистонда стартаплар бўйича қонун қабул қилинади

Ўзбекистонда стартаплар бўйича қонун қабул қилинади
АОКА ҳузурида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун қабул қилингани ҳамда стартаплар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ҳақида маълум қилинди.

«Инновация соҳасини ривожлантириш учун олдимизда турган асосий масала — ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш. Шу боис биз ‘Инновацион фаолият тўғрисида’ги қонунни ишлаб чиқиб, қабул қилинишига эришдик.

Бугунги кунда ёшларимизнинг кўпчилиги стартапларга қизиқади, бироқ стартаплар бўйича ҳуқуқий база мавжуд эмас. Шу боис 2021 йилги мақсадларимиздан бири — стартаплар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, охирига етказамиз».

Шунингдек, вазир 2021 йилда ҳудудларда инновацион инфраструктураларни ишга туширилишини таъкидлаб ўтди. Хусусан, ҳар бир университети қошида Ёшлар технопарки яратилади. Тошкент техника университетида илмий инновацион янги марказ ишга туширилади.

«Бу талабалар шаҳарчасидаги ОТМларга хизмат қиладиган илмдан кейинги босқични ўзини қўлига олиб, ёшларни ўқитиб, уларга молиявий ёрдамлар бериб, янги стартап бизнес лойиҳаларини амалга оширишга шароит яратади
», – дейди Иброҳим Абдураҳмонов.

Бундан ташқари, вазир томонидан Андижонда янги луғацҳунослик маркази ва вилоятда инновацияларни кўргазмасини ўтказадиган дала полигони ёки тажриба участкаси қурилиши таъкидлаб ўтилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда стартаплар бўйича қонун қабул қилинади

Жамият янгиликлари