date
views 1 866

Тошкентда шлагбаумдан «қочган» «Nexia» бошқа машинани ағдариб юборди

Тошкентда шлагбаумдан «қочган» «Nexia» бошқа машинани ағдариб юборди
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Жорий йилнинг 10 январь куни соат 17:35ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги «Локомотив» парки ёнида «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли Эршод К. кутилмаган манёвр сабабли 32 ёшли Ўринбой Т. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобил билан тўқнашган. ЙТҲдан олдин иккала ҳайдовчи ҳам темир йўл светофорининг тақиқловчи ишорасини ва туширилаётган шлагбаумни кўра туриб, тўхташ чораларини кўришмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра иккала ҳайдовчи ҳам ҳушёр ҳолда бўлишган. Воқеа сабабли ҳеч ким тан жароҳати олмаган..
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан иккала ҳайдовчиларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Маълумот ўрнида:
Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, темир йўл кесишмасига қуйидаги ҳолларда кириш тақиқланади:
светофор ишорасидан қатъи назар, шлагбаум ёпиқ турган ёки ёпила бошлаган ҳолатда, кесишмани тўсувчи қурилма кўтарилиб турган ёки кўтарила бошлаган ҳолатда;
  • светофор ишорасидан қатъи назар, шлагбаум ёпиқ турган ёки ёпила бошлаган ҳолатда, кесишмани тўсувчи қурилма кўтарилиб турган ёки кўтарила бошлаган ҳолатда;
  • шлагбаум ҳолатидан қатъи назар, светофорнинг тақиқловчи ишорасида;
  • кесишма навбатчисининг тақиқловчи ишорасида;
  • кейин ҳосил бўлган тирбандлик туфайли ҳайдовчи кесишмада тўхташга мажбур бўладиган ҳолларда;
  • агар кўриниш чегарасидаги масофада кесишмага поезд (локомотив, дрезина) яқинлашиб келаётган бўлса.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда шлагбаумдан «қочган» «Nexia» бошқа машинани ағдариб юборди