18:00 / 11.01.2021
2 561

Шавкат Мирзиёев таътилдан қайтди ва Жиззахдаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев таътилдан қайтди ва Жиззахдаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Жиззах вилоятига келди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари дастлаб Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрган.

Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирган.

«Асосий мақсадимиз — халқ билан армия бирдамлиги. Ҳарбий қисмлар эшиклари эл учун очиқ бўлиши керак. Миллий армиямизнинг нури, маънавияти ҳаммага етиб бориши зарур. Ёшларни бу ерга олиб келиб кўрсатиш, ўргатиш керак. Бу уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз тарихи ва қудрати ҳақида билимларини бойитишга хизмат қилади. Бундан ота-оналар ҳам хурсанд бўлади[i][/i]», — деди Президент.

Ўқув биноси илғор ҳарбий тайёргарлик талабларига мос жиҳозланган. Ўқув тренажёрлари жанговар вазиятга максимал яқинлаштирилган. Ётоқхоналарда ҳарбий хизматчиларнинг яшаши, дам олиши, вақтини мазмунли ўтказиб, билимларини мустаҳкамлаши учун барча қулайликлар бор. Ҳарбий қисм ошхонасига хизмат кўрсатиш бўйича аутсорсинг тизими жорий қилинган.

Президент аскарларнинг ўқув-машғулотларини кўздан кечирган. Ҳарбий билим ва кўникмаларни мактаб давриданоқ тўғри йўлга қўйиш, ҳарбий билим юртлари билан ҳарбий округлар ўртасидаги алоқани кучайтириш муҳимлиги таъкидланган. Мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилган.

Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги тиббиёт пунктини ҳам кириб кўрган. Бу ерда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига малакали хизмат кўрсатилмоқда. Президент ушбу пунктдаги ускуна ва кадрлар салоҳиятидан фойдаланиб, ҳарбий қисм яқинидаги «Олмачи» маҳалласи аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, халқ саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг захираси сифатида ҳар бири 500 ўринлик иккита мобил госпитал ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент матбуот хизмати 4 январь куни Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиққани ҳақида хабар берган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев таътилдан қайтди ва Жиззахдаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди