
Меҳнат қонунчилигига кўра, ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Аммо бунга қарамай ижтимоий ҳаётда меҳнат низолари учраб туради.
Мажбурий ижро бюроси Олот тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 13.10.2020 йилдаги Олот туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига нисбатан ундирувчи И.Айтўғдиевани ишга тиклаш, мажбурий прогул учун 7,6 млн. сўм ишдан бўшатиш нафақасини сақлаган ҳолда иш ҳақи ундириш тўғрисида ижро варақаси келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи И.Айтўғдиева тумандаги “Хосабўйи” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари вазифасига ишга тикланди ва мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ундириб берилиши таъминланди.
Худди шундай, Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 26.05.2017 йилдаги қарздор Когон туман архитектура ва қурилиш бўлимидан ундирувчи К.Баротов фойдасига 10,8 млн. сўм иш ҳақини ундириб бериш тўғрисида ижро ҳужжати юзасидан ҳам иш ҳақларини ундириб берилиши таъминланди.
Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 26.11.2020 йилдаги қарздор Бухоро давлат тиббиёт институтидан ундирувчи Т.Миржонова фойдасига турмуш ўртоғи вафоти туфайли 93,5 млн. сўм миқдорида бир йўл тўланадиган нафақа ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи фойдасига 93,5 млн. сўм нафақа пулларини ундириб берилиши таъминланди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар