2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
2021 йил Давлат дастури лойиҳаси 276 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилди.
Мазкур Фармон лойиҳасини 10 кун мобайнида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишдан мақсад – жорий йилги Давлат дастурини фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштиришдан иборат.
Шу мақсадларда жойларда жамоатчилик вакиллари иштирокида турли давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказилади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама платформалари яратилади.
Муҳокамалар жараёнида келиб тушган барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар умумлаштирилиб, уларнинг натижалари асосида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади. Унда фаол иштирок этинг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

ОТМга кириш имтиҳонларини соддалаштириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашувчи янги давлат органи ташкил этилади

1 апрелдан Тошкентда кўчмас мулк олишда доимий прописка талаби бекор қилинади

Мактаб битирувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши мумкин

2019 йил учун Давлат дастури муҳокамага қўйилди

2018 йилги Давлат дастури лойиҳасига таклифлар қабул қилинмоқда