18:23 / 20.01.2021
2 340

Фақат коронавирус эмас: Ҳид билишнинг йўқолиши билан намоён бўладиган 9 касаллик

Фақат коронавирус эмас: Ҳид билишнинг йўқолиши билан намоён бўладиган 9 касаллик
Фото: Freepik
Коронавирус билан касалланган аксари кишиларда кузатилгани ва ушбу белгидан келиб чиқиб ташхис қўйилаётгани сабаб ҳам ҳид билишнинг йўқолиши эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган симптом ҳисобланади. Аносмия деб ҳид билишнинг тўлиқ, гипосмия деб эса қисман йўқолишига айтилади. Ҳид билмаслик COVID-19’дан ташқари яна бошқа бир қанча касалликларга хос аломат ҳисобланади.

Шамоллаш ва грипп
Шамоллаш коронавирусдан фарқли равишда буруннинг шиллиқ қавати шишиши ва бурун оқиши билан намоён бўлади. Коронавирус билан касалланганда, айниқса биринчи кунлар шиш бўлмагани билан, ҳид билмаслик кузатилади.

Сурункали синусит
Ушбу касаллик ҳам доимий равишда тумовнинг кузатилиши билан кечади.

Бурун полипи
Бурун полипини тиббий текширув жараёнида аниқлаш мумкин.

Ўткир аллергия
Бунда ҳам шиллиқ қаватнинг шиши сабаб бўлади. Кўп ҳолларда симптом баҳорда, дарахт гуллаганида ёки бошқа қўзғатувчилар таъсирида кузатилади.

Бош жароҳати
Бош билан йиқилганда, мия жароҳатланганида ҳам кузатилиши мумкин.

Медикаментлар қабул қилинганда ва кимёвий воситалар таъсирида
Ҳид билишнинг йўқолишини аксари ҳолларда кадмий, акрилат, магнийлар келтириб чиқаради. Амфетаминлар, фенотиазин ва эналаприн ҳамда нафазалин каби воситалар ҳид билишни йўқолиши учун хавфли ҳисобланади.

Альцгеймер ва Паркинсон касаллиги
Чалкашиш, хотиранинг йўқолиши қўшимча белгилар ҳисобланади. Кўп ҳолларда ушбу касаллик катта ёшли одамларда кузатилади.

Неврологик касалликлар
Ҳид билишнинг йўқолиши, шунингдек, асаб тизимида муаммолар: хотира йўқолиши, кўриш қобилиятининг сусайиши, нутқ бузилиши ва лоҳаслик билан бирга намоён бўлади.

Бош мия саратонида
Аносмия, яъни ҳид билмаслик бош оғриғи ва асаб тимизи фаолиятининг бузилиши билан кечади. Қолаверса ушбу симптом, бош мия операциясидан кейин ҳам кузатилиши мумкин.

Жиддий касалликларда аносмия уларнинг пайдо бўлишидан бир неча йил аввал ҳам кузатилиши мумкин.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?
- Симптом бехосдан кузатилганда.
- Кўриш, нутқ сўзлаш, ютиниш, мувозанатда муаммолар кузатилганда ва умумий ҳолсизлик билан намоён бўлганда.
- Ўтмишда бош жароҳати олган бўлсангиз.
- Симптом янада фаол намоён бўладиган бўлса, 1-2 кун ичида шифокорга бориш керак.

Қандай даволаш керак?
Аносмиянинг келиб чиқиш сабабига чора кўриш керак. Қийинлик даражасига қараб бурун спрейи, ингаляция, антибиотик ёки нур ва жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фақат коронавирус эмас: Ҳид билишнинг йўқолиши билан намоён бўладиган 9 касаллик