Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳали туғилмаган 4 ойлик фарзандини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда «Postda.uz» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳазорасплик Т.Б. ҳомилага харидор бўлган. Икки томон келишуви асосида 4 ойлик ҳомила туғилгандан сўнг олиш шарти билан 9000 долларга баҳоланган.
П.К. турмуш ўртоғи билан келишилган пулнинг 6000 долларини олаётган пайтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда охирги икки йил ичида чақалоқ савдоси бўйича 49 нафар ота-она ва 38 нафар воситачи айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган. Аммо айбдорларга нисбатан жазо чораларини қўллашда енгилликлар бериб юборилмоқда. Хусусан, 2019—2020 йилларда фарзандини сотган ота-оналарнинг 38,8 фоизига, воситачиларнинг эса бор-йўғи 5,2 фоизига қамоқ чораси қўлланилган, холос.
Қолганларига эса синов муддати, ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш каби чоралар қўлланилган. 2020 йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева чақалоқ савдоси иштирокчиларига нисбатан жиноий жазони кучайтириш лозимлигини таъкидлаб, ИИВ ва Олий суд вакилларига топшириқ берган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди