20:00 / 29.01.2021
1 523

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2021 йил 28 январь куни Кармана туман Давлат солиқ инспекцияси биносида жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Ж.Каримов ва судьяси А.Сайдуллаев ҳамда Кармана тумани солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида туман ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар билан очиқ мулоқат ўтказилди.

Тадбирда тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар, тизимли ишлар юзасидан гапириб ўтилиб, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари, солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бориш, касса операцияларини юритиш тартиби, тўлов интизомлари тўғрисида тушунтиришлар берилди ҳамда барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, ҳар ҳафтанинг шанба куни эса, “Очиқ эшиклар куни” эканлиги маълум қилинди.

Шунингдек, сайёр суд мажлиси ўтказилиб, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган шахсларга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб чиқилди ва келгусида бу каби ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Очиқ мулоқат сўнгида тадбиркорлар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар берилди.

Ж.Мавлонов
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман
суди судья ёрдамчиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди