14:14 / 30.01.2021
3 322

Фотима-Зуҳранинг кирдикорлари фош бўлди

Фотима-Зуҳранинг кирдикорлари фош бўлди
2021 йилнинг 26 январь куни 32 ёшли Нилуфар Ю. Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.

Тергов департаменти хабарига кўра, у ўз аризасида «Фотима» ва «Зуҳра» исмли шахслар, 2021 йилнинг 3 январь кунидан то 27 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Нилуфар Ю.га Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳридаги меҳмонхоналарда фоҳишалик билан моддий маблағ орттиришни таклиф қилганликларини қайд этади. Уни Дубайга бориш учун мўлжалланган ҳужжатларини тайёрлаб, 27 январь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтларида «эгизаклар» ҳуқуқни муҳофаза қиливчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани 4-сонли ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Фотима Б. ва Зуҳра И.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми «е» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Ҳозирда, эгизакларни, муқаддам ушбу турдаги жиноятларни содир қилиб, юртдошларимизни чет элга шаҳвоний ниятларда юборган ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниш таъминланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фотима-Зуҳранинг кирдикорлари фош бўлди