09:00 / 02.02.2021
1 854

Сурхондарёда деҳқон бозори раҳбаридан 5 млн сўмлик телефон талаб қилган шахс қўлга олинди

Сурхондарёда деҳқон бозори раҳбаридан 5 млн сўмлик телефон талаб қилган шахс қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ИИБ ходимлари томонидан Сатторий Отабек исмли блогернинг яшаш хонадонида тинтув ўтказилганлиги, унга бирорта туҳмат қўйиш мақсадида ўз уйидан куч ишлатилиб, босиб олиб кетилганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Тергов департаменти ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 29 январь куни Шеробод тумани «Қўрғон» МФЙда яшовчи фуқаро Лочин Т. ИИБ бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Аризачи 2020 йилнинг декабрь ойида Шеробод туман ҳокимлиги томонидан у раҳбарлик қиладиган Шеробод туманида жойлашган «Чинора Гул барака» деҳқон бозорида озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этиш топшириғи берилганлигини, ушбу ярмаркадаги камчиликларни бартараф этиш жараёнида ўзини блогер Сатторий Отабек деб таништирган шахс бозордаги ушбу камчиликларни телефонига тасвирга олгани ҳақида баён қилган.

Аризада таъкидланишича, 2021 йил 28 январь куни блогер Отабек Лочин Т.га қўнғироқ қилиб, бозорни видеотасвирга олиш жараёнида ўзи фойдаланиб юрган Redmi 5 русумли телефони синиб қолганлигини, агарда унга бир дона янги Vivo-Х50 русумли телефон аппаратини олиб бермаса, бозордаги салбий ҳолатлар туширилган видеотасвирларни интернетда тарқатиб юбориши билан таҳдид қилган.

Лочин Т. ҳолат юзасидан блогер Отабек Сатторийга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб, ИИБга у билан бўлган сўзлашувларни тақдим қилган.

Таъкидланишича, олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро Отабек С. Лочин Т.дан уйининг олдида товламачилик йўли билан махсус кимёвий ишлов берилган нархи 5 040 000 сўм бўлган бир дона Vivo-Х50 русумли уяли телефон аппаратини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Отабек Сатторийга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда деҳқон бозори раҳбаридан 5 млн сўмлик телефон талаб қилган шахс қўлга олинди