21:43 / 06.02.2021
1 231

АҚШда ЙТҲ оқибатида танасининг 80 фоизи куйиб кетган эркакка юз ва икки қўл кўчириб ўтказилди

АҚШда ЙТҲ оқибатида танасининг 80 фоизи куйиб кетган эркакка юз ва икки қўл кўчириб ўтказилди
Фото: Esquire
2020 йилнинг август ойида Нью-Йорк штатидаги NYU Langone Health шифокорлари бахтсиз ҳодисада жароҳат олган 22 ёшли Жо Димеога қўл ва юзни бир вақтнинг ўзида трансплантация қилди. Шундан сўнг шифокорлар операция муваффақиятли кечганини ва бу тарихда биринчи марта бўлганини эълон қилди, деб ёзади Esquire.

2018 йил Нью-Жерси шататининг 20 ёшли фуқароси ўз машинасини бошқариб кетаётганда ухлаб қолган, натижада машина тўсиққа урилиб, ағдарилган ва ёниб кетган. Димеонинг ҳаёти сақлаб қолинган, аммо танасининг 80 фоизи ёниб кетган. Натижада йигит кўз қовоқлари, қулоқ ва бармоқларидан айрилган. Шунингдек, бўйин ва юз қисмида ҳам жиддий излар қолган.

23 соат давом этган жарроҳлик амалиётида 2 та операцион хонада 6 жарроҳлик гуруҳи, ҳаммаси бўлиб 80 киши иштирок этган. Шундан сўнг Димео учун 45 кунлик интенсив терапия ва икки ойлик стационар реабилитация буюрилган.

Шифокорлар трансплантация муваффақиятли ўтганини улар тана кўчирилган қисмларни рад этмаслигига ишонч ҳосил қилганидан кейингина эълон қилди. Бунгача дунёда бир вақтнинг ўзида қўл ва юз трансплантацияси атиги икки марта амалга оширилган, иккала уриниш ҳам муваффақиятсиз якунланган.

Димео ҳаётда иккинчи имкониятни қўлга киритганига амин. Шифокорлар Димеонинг фидойилиги ва ғайрати муваффақиятга эришишда ёрдам берган, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, йигит айни пайтда кучга тўлган ва ҳаттоки спорт билан шуғулланиши ҳам мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)