547
Мирзиёев: «Аёлларнинг кайфияти яхши бўлса, оиланинг, маҳалланинг, умуман, ватанимизнинг кайфияти яхши бўлади»

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона туманидаги «Vodiy Shoes» фабрикасига ҳам борди. «Махсус ракурс» кўрсатувида хабар қилинишича, давлат раҳбари фабрика фаолиятини кўздан кечириш жараёнида йўл-йўлакай рўпара келган ҳар бир киши билан саломлашиб, сўрашиб борди.
«Кайфиятларинг яхшими? Сизларнинг кайфиятларинг аъло бўлса, менинг энг катта бахтим шу. Мана, аёлларга шунча эътибор беряпмиз, бу бежиз эмас. Сизларнинг кайфиятларинг яхши бўлса, оиланинг кайфияти яхши бўлади, оиланики бўлса - маҳалла, маҳалла бўлса - туманники, умуман, ватанимизнинг кайфияти яхши бўлади», - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари мутасаддиларга хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш, энг муҳими, бозор топиш зарурлигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғонадаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди (видео)

«У ғўдаймаган, кўп-кўп оғир синовлардан ўтган» — Шавкат Мирзиёев Хайрулло Бозоров ҳақида

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди

Президент: «Жамиятимизда ҳанузгача боқимандалик кайфияти бутунлай барҳам топгани йўқ»

Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги ҳарбий қисмга борди

Видео. Шавкат Мирзиёев: “Андижонда сал бўлса ҳам ўзгариш борми?”