Алишер Султонов.
Ҳозирги газ ҳажми учта Ўзбекистон учун етарли, дея маълум қилди энергетика вазири Алишер Султонов. У аҳоли энергия манбаларига оқилоналик билан муносабатда бўлиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 95 миллион аҳолиси бўлган ва ишлаб чиқариш ривожланган Туркия ҳам, 35 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистон ҳам йилига 45 миллиард кубометр газ истеъмол қилади, деб ёзмоқда «Газета.uz».
Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов «Америка овози»га берган интервьюсида энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Вазир айрим ҳудудларга газ қувурлари ётқизилган тақдирда ҳам газ етиб бормаслиги, боиси босим йўқлигини таъкидлади.
«Қувур келгани билан газ келмайди. Чунки босим йўқ миқдор бўлгани билан. Бу — тизимли муаммо. Иқтисодиёт нуқтаи назаридан ҳам, менталитет, дунёқараш нуқтаи назаридан ҳам», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, яқинда йирик турк компанияси раҳбари бош вазир Абдулла Ариповга Ўзбекистонда газ билан боғлиқ катта муаммолар мавжудлигини маълум қилган.
«У шундай деяпти: «Туркия давлатида ишлаб чиқариш, саноат ривожланган, буларнинг барчаси энергия ресурсларини талаб қилади. Бизнинг аҳолимиз 95 миллион. Уларнинг ҳам яшаши яхши, ҳеч ким қишда совуқда ўтирмайди. Биз 95 миллион аҳоли ва ривожланган саноат билан йиллик 45 млрд куб метр газ истеъмол қилсак, Ўзбекистон 35 миллион аҳоли билан 45 млрд куб метр газ истеъмол қилмоқда», — дея туркиялик тадбиркорнинг сўзларини келтирди энергетика вазири.
Алишер Султоновнинг таъкидлашича, ҳозирги кундаги мавжуд газ захиралари: «Учта Ўзбекистонни боқа олади».
«Шунинг учун «энергосамарадорлик» бизнинг йиллар давомидаги асосий шиоримиз бўлиши керак. Энг асосий ислоҳотимиз, бу — энергия тежамкорлиги. Бу нарсани кичкина болачанинг миясига: тишингни тозалаётганда сувни ўчириб қўй, хонадан чиқаётган чироқни ўчир, кабиларни сингдириб қўйсак… Оддий мисоллар.
Чунки бунинг ичида жуда ҳам кўп нарса бор. Бунинг ичида ишлаб чиқаришнинг ҳам энерготежамкорлиги бор. Ҳозирги кунда 90 фоиз, майли 70 фоиз ишлаб чиқаришда энерготежамкорликка жавоб бермайдиган ускуналар ўрнатилган, эски-эски. Ўшани ҳозир модернизация қиладиган бўлсак, янгисини қурадиган бўлсак, 2−3−4 баробаргача энергияни кам ишлатади. Бу жараён бошланди», — деди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди