11:50 / 12.02.2021
1 717

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди
Президент “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинади.

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири А. Арипов ва президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов зиммасига юкланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди