23:20 / 15.02.2021
1 675

Қонунчиликдаги ўзгаришлар таҳлили ва муҳокамаси

Қонунчиликдаги ўзгаришлар таҳлили ва муҳокамаси
Бугунги кунда мамлакатимизда судлар аҳоли билан яқиндан фаолият олиб борилмоқда, янги босқичга чиқяпти. Жорий йилнинг 13.02.2021 йилда Хатирчи туман “Тамабахрин” МФЙ биносида “Қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси С.Бўтаев қонунчиликда бўлаётган янгиликлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга қонунчиликда рўй бераётган ўзгаришлар, яъни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил
12 январдаги “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Респyбликасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-665 сонли ҳамда Ўзбекистон Респyбликасининг 2021 йил 14 январдаги “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учyн жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-667 сонли қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу каби манзилли тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Жиноят ишлари бўйича
Хатирчи туман суди раиси
С.Бўтаев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қонунчиликдаги ўзгаришлар таҳлили ва муҳокамаси