1 177
«Қашқадарёдан тандир келади, Хоразмдан гуруч...» — Русланбек Давлетов айрим анъаналар ҳақида

15 феврал куни Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг журналист ва блогерлар иштирокида ҳисобот учрашуви бўлиб ўтди.
Унда вазир жамият ривожланишига тўсқинлик қиладиган анъаналар ҳақида гапирди.
«Бизда шундай одат борки, янги раҳбар ишга келганидан кейин дарров ўз хонасини ёки ташкилот биносини таъмирлашдан бошлайди, катта-катта пулларни харажат қилади. Мана, хизмат машиналарининг харажати бўйича қандай муаммолар туғиляпти.
Чет элга ёки вилоятларга қилинган сафарларнинг у ердаги харажатларини ким қоплайди? Бизнинг қадриятларимиз, қандайдир анъаналаримиз борки, меҳмондўстлик деймиз, бошқа деймиз. Совғалар беришни жуда яхши кўришади биздаги инсонлар.
Янги йил бўлса, ҳамма совға ташишни бошлайди. Бу йил ҳам худди шуни кузатдик. Қашқадарёдан тандир келади, Хоразмдан гуруч келади, ҳамма ёқда шу жараён бўлиб кетади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, миллий анъаналар жамият ривожланишига тўсқинлик қиларкан, бу анъаналардан, албатта, воз кечиш керак. Ривожланишга таъсир қиляптими, йиллар давомида шаклланган анъанами, барибир воз кечишимиз керак», — деди вазир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Руслан Давлетов: «Чеклашга жуда устамиз, буни жудаям зўр уддалаганмиз»

Русланбек Давлетов: «Депутатми, халқ ундан талаб қилади. Бу тўғри»

Адлия вазирлиги қамоқхоналарни қарамоғига олишни рад этди

Русланбек Давлетов: «Коррупцияга қарши алоҳида орган биз учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди»

Адлия вазири Русланбек Давлетов амалдорларга бир "муҳим ҳақиқат"ни эслатди

Русланбек Давлетов: «Бизни қийнаётган бюрократиядан холи бўлишимиз керак» (видео)