18:08 / 16.02.2021
1 262

Тиббий воситаларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Тиббий воситаларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда сифатини кафолатловчи хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати қарийб 100 миллион сўмлик сунъий тишлар, тиш пломбалари ва тиш илдизи каналини пломбаловчи воситалар каби бир қатор тиббий воситалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиббий воситаларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди