22:25 / 21.02.2021
1 534

Сайёр қабулда мурожаатлар ўрганилди

Сайёр қабулда мурожаатлар ўрганилди
Хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январда “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сонли қарори қабул қилинган.

Давлат сиёсати соҳасида, аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада судлар томонидан ҳам хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам бериш борасида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай сайёр қабул 2021 йил 20 февраль куни, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Ибодов, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси Ш.Хамидов, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси А.Бахроновлар томонидан, туман прокурори сектор раҳбари М.Тошев билан ҳамкорликда тумандаги “Сарой” маҳалласида ўтказилди.

Сайёр қабулда иштирок этганлардан 12 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди ва уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, сайёр қабулдан сўнг фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисида, Фуқаролик процессуал, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида, Иқтисодий процессуал кодексларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда 2021 йил 18 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-675-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг девонхона мудири
Б.Фармонов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сайёр қабулда мурожаатлар ўрганилди