Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини етиштириш, тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жазо белгиланган.
Бироқ, айрим шахслар томнидан заҳри қотиллар савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан хамкорликда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Денов туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Денов туманида фуқаро М.Р. шартли харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 5 дона гугурт қутиларга солинган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Ушбу “марихуана” гиёҳвандлик моддаси махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганида умумий оғирлиги 36,86 граммни ташкил этди.
Шунингдек, яна бир тезкор тадбир давомида Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.А. олдиндан назоратга олинди. Ушбу шахс тўхтатилиб, ундан ёнида тақиқланган предметлар бор йўқлиги сўралганда, у устки кийимидан 1 дона гугурт қутисини олиб ерга улоқтирди. Ушбу 1 дона гугурт қутиси теширилганида унинг ичида 5,73 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради