07:00 / 25.02.2021
1 348

Ўз турмуш ўртоғини чув туширган “фирибгар - эр”

Ўз турмуш ўртоғини чув туширган “фирибгар - эр”
2021 йил 20 январь куни 45 ёшли Дилфуза У. ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Аризада ёзилишича, Дилфуза У.нинг шаръий турмуш ўртоғи 43 ёшли Шерали У. унинг ишончига кирган. 2012 йил 21 август куни Самарқанд шаҳар Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган хонадонлардан бирини банк орқали ёш оилаларга бериладиган имтиёзли кредит асосида укаси Дилшод У.нинг номига сотиб олиб, кейинчалик ушбу хонадонни унинг номига ўтказиб беришни ваъда қилган. 2013 йилдан 2017 йилнинг декабрь ойига қадар ундан хонадон учун 35.000 АҚШ доллари пулларни олган. Кейинчалик хонадон учун кредит тўловлари тўлиқ сўндирилган. Уни эса ушбу хонадондан чиқартириб юбориш учун фуқаролик ишлари бўйича шаҳар суди томонидан қарор чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ўз турмуш ўртоғини чув туширган “фирибгар - эр”