09:23 / 25.02.2021
2 469

Тошкентда турмуш ўртоғини ёлғон билан уйига қайтармоқчи бўлган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда турмуш ўртоғини ёлғон билан уйига қайтармоқчи бўлган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Тошкентда аёлнинг турмуш ўртоғини уйига қайтариш учун ўйлаб топган ёлғони жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ Тергов департаменти.

20 февраль куни 41 ёшли аёл Д.М. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси соат 02:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Учлола кўчасида жойлашган хонадонининг кириш йўлаги олдида вояга етмаган 16 ёшли ўғли М.Т.ни юзига ниқоб кийиб олган номаълум шахс уриб, 20 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини олиб қочганлигини маълум қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида Д.М. турмуш ўртоғини уйига қайтариш мақсадида ушбу ёлғонни ўйлаб топганлигини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми (ёлғон хабар бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда турмуш ўртоғини ёлғон билан уйига қайтармоқчи бўлган аёлга жиноят иши қўзғатилди