13:30 / 25.02.2021
1 353

Солиқ ва иш ҳақидан бўлган 112 млн. сўм миқдордаги қарздорлик ундирилди

Солиқ ва иш ҳақидан бўлган 112 млн. сўм миқдордаги қарздорлик ундирилди
Суднинг қарздор “Балиқчи агросервис ва интеграллашган сервис маркази” МЧЖдан Балиқчи туман ДСИ фойдасига солиқ қарзи ва АЖ “Пахта лизинг” компанияси фойдасига қарз ва бошқа тўловларни ундириш тўғрисидаги ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Балиқчи агросервис ва интеграллашган сервис маркази” МЧЖга тегишли CASE 2366 русумли дон ўриш комбайини хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Мазкур қишлоқ хўжалиги техникаси “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали 111 млн. 924 минг сўмга сотилиб, сотишдан тушган пул маблағлари қарздор “Балиқчи агросервис ва интеграллашган сервис маркази” МЧЖнинг солиқ ва иш ҳақидан бўлган қарзлари учун йўналтирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ ва иш ҳақидан бўлган 112 млн. сўм миқдордаги қарздорлик ундирилди