date
views 1 916

Сурхондарёда Nexia-2 йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди

Сурхондарёда Nexia-2 йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди
Кадр: Telegram
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 24 февраль, чоршанба куни соат 13:30 ларда 29 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган Nexia-2 автомобили йўлни кесиб ўтаётган ўқувчини уриб юбориб, ЙТҲ содир этди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, кўнгилсиз ҳодиса «Гулчечак» маҳалласидан ўтувчи 4Н-1589 автомобиль йўлининг 11-километрида содир бўлган.

«Шўрчи туманига кетаётганимда бир ёш бола йўлимга чиқиб қолди. Сигнал ва тормозни босиб, чап тарафга бурдим. Шунда ҳам қиз югуришдан тўхтамади, машинанинг ўнг тарафи билан уни уриб юбордим. Ўзим биринчи ёрдамни кўрсатиб, шифохонага олиб бордим», — дейди ҳайдовчи.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган туманнинг 59-сонли мактаби ўқувчиси бўлган. 8 ёшли қиз турли жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. ЙТҲ содир бўлган ҳудудга вилоят ИИБ, ЙҲХБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ ташриф буюрган.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида авария содир бўлган ҳудуддаги йўлнинг устки қисми текис, йўл чизиқлари умуман чизилмагани, аҳоли зич жойлашган бўлса-да, пиёдалар ўтиш йўллари ташкил этилмагани маълум бўлган. Шунингдек, йўл бўйида иккита мактаб жойлашган бўлса-да, ҳайдовчиларни бу ҳақда огоҳлантирувчи йўл белгилари бўлмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда Nexia-2 йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди