23:50 / 03.03.2021
2 501

Президент: «Фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади»

Президент: «Фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади»
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 2021 йилда 11,5 триллион сўм маблағ ажратилмоқда. Ушбу маблағ 2020 йилга нисбатан 4 баравар кўп. Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишида таъкидлаб ўтилди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Ҳудуд раҳбарлари бир нарсани билиб олсин: бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди. Қайси ҳудуд қўшимча ресурс бўйича таклиф билан чиқса, Раматов ва Қўчқоров бошчилигидаги комиссия буни дарҳол ҳал қилиб беради.

Яна бир масала — 2020 йилги Андижон тажрибасидан келиб чиқиб, фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. Бунда кредит бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилиб (ўртача 240 миллион сўм), эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади.

Бу тизим асосида кредитлар 2021 йилда ҳар бир вилоятнинг камида 500 тадан хонадонига ажратилади. Вилоят ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, қайси туманда қанча оилага бундай кредитларни ажратишни ўзлари ҳал қилади
», — деди Президент.

Давлат раҳбари бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва молия вазири Тимур Ишметовга йил якунига қадар республика бўйича камида 6,5 мингта хонадон учун кредитга 1,5 триллион сўм ресурс ажратиш юзасидан топшириқ берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади»

Жамият янгиликлари