08:58 / 04.03.2021
2 194

Қабулда аниқланган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига таклиф берилди

Қабулда аниқланган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига таклиф берилди
Навоий вилоят маъмурий суди ҳамда вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрида сайёр қабул ташкил қилинди. Қабул жараёнида фуқаролар томонидан уларнинг иш ҳақларига район коэффициенти тўланмаётганлиги ҳақидаги масала кўтарилди. Ушбу мурожаат мавжуд қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2019 йил 2 майдаги “Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги 2491-III-сонли қарори билан Навоий вилоятида алоҳида Ғозғон шаҳри ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сон “Табиий иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-иловасида Навоий вилоятининг Нурота туманида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга 30 фоиз туман коэффициентлари қўлланилиши ҳамда 3 иш куни давомида қўшимча меҳнат таътили берилиши белгиланган бўлиб, ушбу рўйхатда Ғозғон шаҳри назарда тутилмаган.

Бундан кўринадики, Ғозғон шаҳарчаси Нурота туманининг таркибида бўлганида район коэффициентлари тўланадиган бўлса, алоҳида шаҳар бўлганидан кейин тўланмаслигига олиб келмоқда. Бундан ташқари юқорида қайд этилган Низомда Навоий вилоятининг барча туман ва шаҳарлари кўрсатилган бўлса-да, Ғозғон шаҳри тушиб қолган.

Шу сабабли сайёр қабул вақтида аниқланган ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилоят маъмурий судининг раиси А.Муродов Низом талабларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклифини Ўзбекистон Республикаси Олий суди юборди.

Шунингдек мазкур сайёр қабул жараёнида 21 нафар фуқароларга имтиёзли пенсия масаласида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, бошқа масалалар юзасидан ҳам фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, мурожаатда кўрсатилган муаммолар ечими юзасидан қонун талаби асосида ҳал қилиниши учун, тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш юзасидан кўрсатма ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул қилиш жараёнида иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларга Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят маъмурий суди раҳбариятининг қабул кунлари, адлия бошқармаси ва туман бўлимларида ташкил этилган “ишонч телефон”лари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Навоий вилоят суди жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қабулда аниқланган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига таклиф берилди