20:23 / 05.03.2021
1 538

Тошкентда TUMO креатив технологиялар маркази очилади

Тошкентда TUMO креатив технологиялар маркази очилади
Фото: TUMO
Тошкентда TUMO креатив технологиялар маркази очилади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдиновнинг сўзларига кўра, бу ҳар йили 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1200 та ижодий технологиялар соҳасидаги ёш мутахассисларни тайёрлаш бўйича асосий вазифани ҳал қилади. Дарслар бепул бўлиб, ушбу курсларда ўқиш даври учун стипендия берилади.

Марказ Юнусобод машинасозлик касб-ҳунар коллежи базасида ташкил этилади.

TUMO вакили Сойер Хескокнинг таъкидлашича, бу Марказий Осиёдаги биринчи шу турдаги марказга айланади, шунингдек, TUMO’нинг Ереван, Байрут, Париж, Берлин, Тирана ва Москвада ҳам марказлари мавжуд.

«Мен Ереван, Байрут, Париж, Берлин, Тирана ва Москвадан ташқари навбатдаги TUMO маркази Тошкентда ҳам бўлишидан жуда хурсандман. Бу Марказий Осиёдаги биринчи TUMO маркази бўлади», – деди.

TUMO маркази креатив технологиялар соҳасида ёшларни амалий фаолиятга тайёрлайдиган инновацион таълим платформаси ҳисобланади. Ихтисослашган курслар, маъруза ва тадбирлар талабаларга ўз билим ва кўникмаларини кундалик ҳаётда қўллаш имкониятини беради.

Марказнинг асосий мақсади ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва IТ соҳасидаги ижодий салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш саналади.

Марказга 2011 йил Ереванда, Арманистонда асос солинган. Ёшларни ўқитиш бугунги глобал меҳнат бозорида талаб юқори бўлган график дизайн, 3D моделлаштириш, дастурлаш, робототехника, веб-дастурлаш, кино ишлаб чиқариш сингари 14 та йўналиш бўйича амалга оширилади.

2016 йилда TUMO креатив технологиялар маркази Кремний водийсидаги АltSchool, Токиодаги Kindergarten ва Нидерландиядаги Steve Jobs School мактабларини ортда қолдириб, We demain француз журнали томонидан тузилган дунёнинг инновацион мактаблари рейтингида етакчиликни қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда TUMO креатив технологиялар маркази очилади