11:50 / 12.03.2021
1 583

Наманганда дўконнинг собиқ ишчиси қарийб 12 минг долларга тенг бўлган телефонларни ўғирлаб кетди

Наманганда дўконнинг собиқ ишчиси қарийб 12 минг долларга тенг бўлган телефонларни ўғирлаб кетди
Фото: Тергов департаменти
Намангандаги савдо дўконига кириб, телефонларни ўғирлаган 21 ёшли йигит ушланди, дея хабар қилмоқда Тергов департаменти. Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 8 март куни соат 03:00 ларда номаълум шахс Янгиқўрғон тумани «Бешбулоқ» МФЙда жойлашган Best номли савдо дўконига деворини тешиш орқали ғайриқонуний равишда кирган.

У дўконда бўлган 27 ёшли О.О.га тегишли 13 дона нархи 450 АҚШ долларлик Artel русумли, 9 дона нархи 7 миллион сўмлик Samsung А9 русумли уяли телефон аппаратлари, сейф ичида бўлган 370 АҚШ доллар ҳамда 1,5 миллион сўм пул маблағларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни собиқ дўкон ишчиси бўлиб ишлаган 21 ёшли А.Т. содир этгани, у дўкон ёнида жойлашган қаровсиз қассобхонага кириб, қассобхона билан дўкон ўртасидаги ДСПъдан ясалган деворни бузиш орқали киргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда дўконнинг собиқ ишчиси қарийб 12 минг долларга тенг бўлган телефонларни ўғирлаб кетди