
Фото: ЙҲХББ
Навоий вилоятида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари ҳудудидан ўтган йўлнинг бир қисми ёпилди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғаётгани, шамол тезлиги 30-35 метр/секундгача кучайиб, йўлга сепилган қум ва туз аралашмаларини ҳам учириб юбораётгани, бунинг натижасида музламалар юзага келгани боис, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари ҳудудидан ўтган А-379 автомобиль йўлининг 206-289 километрларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Аввалроқ Хоразм вилоятида кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида электр тармоқларида авария ҳолати юзага келгани хабар қилинганди.
— Shukhrat (@bankir2102) March 13, 2021«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар