22:14 / 18.03.2021
1 950

Президент Чирчиқдаги маҳаллаларда аҳоли билан суҳбатлашди (фото)

Президент Чирчиқдаги маҳаллаларда аҳоли билан суҳбатлашди (фото)
Президент Чирчиқ шаҳрига ташрифи чоғида Ифтихор маҳалласига кириб кўрди. Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатлашди.

«Чирчиқ бир пайтлар донғи кетган шаҳар эди. Охирги вақтларда анча «чарчаб» қолганди. Тегирмон навбати билан дегандек, энди бу ерда ҳам ҳамма шароитларни яратамиз. Саноатни кўтариш, иш жойлари очиш, йўлни, иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича катта ишларни бошлаяпмиз», - деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев ҳудуддаги муаммоларни, аҳолининг талаб ва истакларини сўради. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига кўрсатма берди. Президентни кўришни орзу қилиб, давлат раҳбари олдига чиққан болани бағрига босиб суратга тушди.


Президент шу ердаги Лола маҳалласида ҳам бўлди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўради.





Йўл-йўлакай меҳнат фахрийлари билан самимий суҳбат бўлди. Улар мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, Чирчиқ шаҳридаги ўзгаришлардан мамнун эканини айтиб, дуолар қилди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Чирчиқдаги маҳаллаларда аҳоли билан суҳбатлашди (фото)